Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2008 й. 111-сон "Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали объектлари қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2008 й.

N 111



ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ

ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорига мувофиқ ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали ўқув корпуси ва спорт зали қурилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали ўқув корпуси ва спорт зали қурилиши буюртмачиси;

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги "1-механизациялашган кўчма колонна" масъулияти чекланган жамият - бош лойиҳаловчи ташкилот ва бош пудратчи ташкилот;

2008-2009 ўқув йили бошлангунга қадар бўлган муддат - объектлар қурилишини тугатиш муддати этиб белгилансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали ўқув корпуси ва спорт зали қурилишини молиялаштириш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. 2008 йил 1 июлга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали ўқув корпуси ва спорт зали қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш ишларининг бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда объектнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев