Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2004 й. 489-сон "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўли қурилишини жадаллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2004 й.

N 489



ТОШГУЗАР-БОЙСУН-ҚУМҚЎРҒОН

ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛИ ҚУРИЛИШИНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Транспорт тармоғини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиришни жадаллаштириш, Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўлини жадал қуриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик. компаниясининг "Кўприкқурилиш" трестини компания таркибига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси "Кўприкқурилиш" трести 2004 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра қабул қилиниши-топширилишини ташкил этсин, трест тузилмасини, профессионал кадрлар таркибини, пудрат ишларини бажаришга тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқсин ва трест фаолияти дастурини қаттиқ назорат остига олсин.

Амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


3. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда "Кўприкқурилиш" трести компания таркибига берилиши муносабати билан икки ҳафта муддатда компания устав фондининг миқдори ва таркибини қайта кўриб чиқсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг устав фондига бепул берилаётган "Кўприкқурилиш" трестининг асосий воситалари ва бошқа мол мулки қиймати даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов