Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1997 й. 257-сон "Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида акциядорлик-тижорат "Пахта-банк" биноси ва теннис корти қуриш учун ер ажратиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.05.1997 й.
N 257
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ КИТОБ
ТУМАНИДА АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ
"ПАХТА-БАНК" БИНОСИ ВА ТЕННИС
КОРТИ ҚУРИШ УЧУН ЕР АЖРАТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Китоб туманида акциядорлик-тижорат "Пахта-банк" биноси ва теннис корти қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
1997 йил 26 майдаги
257-сон қарорига
ИЛОВА
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида
акциядорлик-тижорат "Пахта-банк" биноси
ва теннис корти қуриш учун ер майдони ажратиш
РЎЙХАТИ
Кимга ва қандай мақсадлар учун ер майдони ажратилди |
Умумий майдон, га |
Шу жумладан доимий фойдаланишга, га |
Ажратиб берилган ер эгасининг ва ердан фойдаланувчининг номи ҳамда шу ерларнинг тури |
Ер майдони ажратиш шартлари |
Китоб туманида акциядорлик-тижорат "Пахта-банк" биноси қуриш учун |
0.5 |
0.5 |
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги "Китоб" деҳқончилик саноати фирмаси ҳудудидан 0.5 га суғориладиган экин майдони |
Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 1996 йил 3 декабрдаги К-413/12-сон қарорида белгиланган шартлар асосида |
Китоб туманида теннис корти қуриш учун |
2.6 |
2.6 |
Қашқадарё вилоятининг "Китоб" деҳқончилик саноати фирмаси ҳудудидан 2.6 га суғориладиган экин майдони |
Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 1996 йил 3 декабрдаги К-413/12-сон қарорида белгиланган шартлар асосида |