Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 22.05.2009 й. 1959-сон билан рўйхатга олинган Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 23.04.2009 й. 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 22 майда 1959-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат архитектура ва

қурилиш қўмитасининг

2009 йил 23 апрелдаги

1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан

молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш

муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши

устидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 105-модда) ҳамда 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 23-сон, 233-модда) қарорларига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторинг юритиш (бундан кейинги ўринларда мониторинг деб юритилади) тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мониторинг юритиш марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартнома шартларининг буюртмачилар ва пудратчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш мақсадида олиб борилади.


2. Мониторинг юритиш янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, объектларни капитал таъмирлаш юзасидан ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартномалар бўйича ҳар ойда амалга оширилади.



II. МОНИТОРИНГ ЮРИТИШНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ҲАМДА МОНИТОРИНГ

ЮРИТИШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


3. Мониторинг юритишнинг дастлабки босқичи буюртмачи ва пудратчи томонидан танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартнома мажбуриятлари бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (бундан кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига (кейинги ўринларда консалтинг маркази деб аталади) ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ ҳар ойда тақдим этиб бориладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади.


4. Консалтинг марказлари буюртмачилар ва пудратчилар томонидан тақдим этилган ахборотларни таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган жадваллар асосида ҳар ойда "Давархитектқурилиш" қўмитасига ҳисобот тақдим этади.


5. Консалтинг марказлари "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (бундан кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий инспекциялари деб юритилади) билан биргаликда буюртмачи ва пудратчилар томонидан тақдим этилган мониторинг юритиш бўйича тайёрланган маълумотларини текшириш бўйича жойлардаги танланма объектларга чиқиб, амалда бажарилган ишларни солиштириш (объектлар умумий сонининг 50 фоизидан кам бўлмаган) йўли билан назорат ўрнатиши керак.

Консалтинг марказлари ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий инспекциялари танланма объектлар бўйича амалда бажарилган ишларни ўрганиб чиқиш натижалари юзасидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ мониторинг маълумотларини тайёрлайди ва "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этади.


6. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳар чоракда мониторинг юритиш натижалари бўйича вилоятлар кесимида ва молиялаштириш маблағлари кўрсатилган шаклда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома тақдим этади.


7. Мониторинг юритиш натижалари бўйича тайёрланадиган маълумотлар тўлиқ ва ҳаққоний бўлиши керак.


8. Қурилиш объектларининг номи, фойдаланишга топшириш муддатлари ва қийматлари буюртмачининг танлов савдолари натижалари бўйича ҳисоботига мувофиқ бўлиши керак.



III. ЖАВОБГАРЛИК


9. Буюртмачилар, пудратчилар, Консалтинг марказлари, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий инспекциялари ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитаси белгиланган тартибда тақдим этилаётган мониторинг юритиш натижалари бўйича тайёрланган маълумотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ўз вақтида топширилиши учун шахсан жавобгардирлар.





Низомга

1-ИЛОВА


_____________________________________ бўйича объектларнинг

                                                    (ҳудуд номи)

шартнома шартларининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Объектнинг номи, қуввати

Фойдала-

нишга

топшириш муддати

Пудратчи ташкилот

Объектнинг шартнома бўйича қиймати

Объектнинг ҳақиқий ҳолати

бажарилган ишлар

жадвал асосида

амалда

тасдиқланган жадвалга мувофиқ фоиз ҳисобида

йиллик режага нисбатан фоиз ҳисобида

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Буюртмачининг раҳбари

имзо

Ф.И.О.

Жадвалнинг давоми

Бажарилган ишларнинг қисқача таҳлили

Молиялаштириш

(млн. сўмда)

Машина ва механизмлар, ишчи кучи захиралари сони

Объектда бажарилаётган ишлар

Ортда қолиш сабаблари

амалда

фоизда

номи

жадвал асосида

амалда

фоизда

10

11

12

13

14

15

16

17




Низомга

2-ИЛОВА


__________________________________________объектлари бўйича

                                           (пудратчининг номи)

шартнома шартларининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Объектнинг номи, қуввати

Фойдаланишга топшириш муддати

Объектнинг шартнома бўйича қиймати

Объектнинг ҳақиқий ҳолати

бажарилган ишлар

жадвал асосида

амалда

тасдиқланган жадвалга мувофиқ фоиз ҳисобида

йиллик режага нисбатан фоиз ҳисобида

1

2

3

4

5

6

7

8

Пудратчининг раҳбари

имзо

Ф.И.О.

Жадвалнинг давоми

Бажарилган ишларнинг қисқача таҳлили

Молиялаштириш

(млн. сўмда)

Машина ва механизмлар, ишчи кучи захиралари сони

Объектда бажарилаётган ишлар

Ортда қолиш сабаблари

амалда

фоизда

номи

жадвал асосида

амалда

фоизда

9

10

11

12

13

14

15

16




Низомга

3-ИЛОВА

____________________________________ бўйича объектларда шартнома

                                       (ҳудуд номи)

шартларини бажариш танланма мониторинги тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Объектнинг номи, қуввати

Фойдала-

нишга

топшириш муддати

Объектнинг шартнома бўйича қиймати

Объектнинг ҳақиқий ҳолати

Бажарилган ишлар

Кўрсаткичларнинг номи

жадвал бўйича

амалда

жадвалга нисбатан фоиз ҳисобида

1

2

3

4

5

6

7

8

Консалтинг маркази директори

имзо

Ф.И.О.

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг

ҳудудий инспекцияси раҳбари

имзо

Ф.И.О.

Жадвалнинг давоми

Ишларнинг тури бўйича

ер ишлари

пойдеворлар

ғишт териш

эшик, дераза ва полларни ўрнатиш

ораёпма-

лар

томёпмалар

муҳандислик коммуникациялари

ташқи

ички

9

10

11

12

13

14

15

16

Жадвалнинг давоми

Ортда қолиш сабаблари

Молиялаштириш

пардозлаш ишлари

ободонлаштириш, тўсиқ деворлар

амалда

фоизда

17

18

19

20

21


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 256-модда.