Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 03.02.2004 й. 2-сон "Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.02.2004 й. 1075-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2004 й.

N 1075-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА

ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.02.2004 й.

N 2


ҚАРОРИ



Буюртмачининг ҳисобот топшириши,

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси билан савдо танловлари

натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш

тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2004 йил 26 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2001 йил 28 сентябрдаги 04-6-сон (2001 йил 27 октябрь, рўйхат рақами 1075-сон  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 20-сон) қарори билан тасдиқланган қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                      А.Р. Тохтаев






Қарорга

ИЛОВА



Буюртмачининг ҳисобот топшириши,

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш

қўмитаси билан савдо танловлари натижаларини келишиш

ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисида низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


1. 2-бандда

а) биринчи хатбошида "икки ҳафталик" сўзлари ўрнига "ўн беш кунлик" сўзлари билан алмаштирилсин.

б) "в" кичик бандда "ўзаро тузилган" сўзлари "келишилган" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 6-бандда

а) "к" кичик банднинг иккинчи хатбошиси "қонунда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.

б) "к" кичик банднинг учинчи хатбошиси олиб ташлансин.


3. 1-иловадаги "Пудрат савдоларини ташкил этиш (тендер) республика бошқармасининг" сўзлари "қурилишда танлов савдолари бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 88-модда.