Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2015 й. 31-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2015 й.

N 31



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БИРЖА ВА ЯРМАРКА САВДОСИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ

15  АПРЕЛДАГИ  174-СОН  ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Биржа ва ярмарка савдосини рағбатлантириш, товарларни олиб чиқишни тартибга солиш ва уларни экспорт қилишдан валюта тушумларни янада кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йил 1 июндан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан хизматларни товар-хом ашё биржалари орқали экспортга сотиш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 23 февралдаги

31-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка

савдосининг самарадорлигини оширишга доир

чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги

174-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш


1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Товар-хом ашё биржаси орқали юридик

ва жисмоний шахслар томонидан экспортга

фақат эркин алмаштириладиган валютага

сотиладиган товарлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Товар номи


ТИФ ТН бўйича

товар коди


1.

Табиий асал


0409 00 000 0

2.

Молларнинг (балиқдан ташқари) бутун ёки бўлакланган, янги, совутилган, музлатилган, тузланган, тузли сувга солинган, қуритилган ёки дудланган ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари


0504 00 000 0

3.

Соя дуккакларидан майда ва йирик тугилган ун


1208 10 000 0

4.

Қизилмия илдизи


1211 90 850 0

5.

Кукунли сассиқ коврак қатрони


1301 90 000 0

6.

Кунгабоқар, махсар ёки пахта ёғи ва уларнинг техникада ҳамда саноатда қўлланиладиган фракциялари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиганларидан ташқари


1512 11 100 0,

1512 21 100 0

7.

Мол ёки ўсимлик мойи ва ёғи ҳамда уларнинг фракциялари


1518 00

8.

Саноатда ишлатиладиган монокарбон мой кислотаси


3823

9.

Мармар


2515 (фақат мармар)

10.

Қурилиш шағали


2517 10 100 0

11.

Қурилиш оҳаки


2522 10 000 0

12.

Портландцемент, лой-тупроқли цемент, шлакли цемент, суперсульфатли цемент ва шунга ўхшаш гидравлика цементлари


2523

13.

Молибден рудалар ва концентратлар


2613

14.

Битуминоз жинслардан олинган қайта ишланмаган нефть ва қайта ишланмаган нефть маҳсулотлари


2709 00

15.

Битуминоз жинслардан олинган нефть ва нефть маҳсулотлари, қайта ишланмаганларидан ташқари


2710

16.

Суюлтирилган газ


2711 11 000 0

17.

Нефтли кокс, нефтли битум ва нефтни қайта ишлашдан олинган бошқа қолдиқлар


2713

18.

Азот кислотаси, сульфоазот кислоталари


2808 00 000 0

19.

Рух оксиди, рух пероксиди


2817 00 000 0

20.

Сульфатлар, квасцлар, пероксосульфатлар


2833

21.

Дори-дармон воситалари


3003, 3004

22.

Момиқ, дока, бинтлар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар


3005

23.

Минерал ёки кимёвий ўғитлар


3102 - 3105

24.

Бўёқлар ва локлар


3208

25.

Пигментлар (шу жумладан, металл кукуни ва парчаси)


3212

26.

Бирламчи шаклдаги этилен полимерлари


3901

27.

Арматураланмаган ва бошқа материаллар билан комбинацияланмаган винилхлорид полимерларидан тайёрланган эгилувчан қувурлар


3917 32 000 9

28.

Ташиш учун мўлжалланган этилен полимерларидан тайёрланган яшиклар


3923 10 000 0

29.

Янги пневматик резинали шиналар


4011

30.

Қоғоз, картон, целлюлоза момиғи ва тўйинтирилган целлюлоза толаларидан олинган газлама


4811

31.

Ипак ип, ипак чиқиндиларидан тайёрланган калава


5004 00 - 5005 00

32.

Ҳайвонлар жуни, ингичка ёки қалин юнги, от юнгидан эшилган калава ва газлама


5101 - 5113 00 000 0

33.

Пахта толаси, пахта чиқиндилари

5201 00 - 5203 00 000 0

(5202 99 0000

дан ташқари)


34.

Ип калава, ип газламалар


5205 - 5212

35.

Сунъий комплекс иплардан тайёрланган газламалар


5408

36.

Синтетик ва сунъий толалар


5503, 5504

37.

Синтетик ва сунъий штапель толалардан тайёрланган калава


5509, 5510

38.

Тўқимачилик хом ашёсидан олинган момиқ ва ундан тайёрланган маҳсулотлар


5601

39.

Фетр ва намат


5602

40.

Зар уқали ип


5606 00

41.

Қўлда тайёрланган мебель-декоратив расмли газмоллар


5805 00 000 0

42.

Тукли мато (шу жумладан, узун тукли) ва пахмоқ мато


6001

43.

Машинада ва қўлда тўқилган бошқа трикотаж матолар


6002 - 6006

44.

Полипропилен қоплар


6305 33 900 1

45.

Ишлов берилган тош (сланецдан ташқари)


6802

46.

Тўшаш учун плиталар, сирланмаган ва сирланган керамик поллар, печлар ёки деворлар учун кошинлар (пардозлаш плиталари)


6907-6908

47.

Қора металлар


7201 - 7228

48.

Қора металлдан қуйилган бошқа буюмлар


7325

49.

Қора металлдан ясалган бошқа буюмлар


7326

50.

Рафинадланган мис


7403

51.

Вольфрам ва ундан тайёрланган буюмлар


8101 (8101 97 000 0

дан ташқари)


52.

Молибден ва ундан тайёрланган буюмлар

8102 (8102 97 000 0

дан ташқари)


53.

Сунъий ҳаво ҳосил қилувчи қурилмалар


8415

54.

Совутгичлар, музлатгичлар ва бошқа совутиш ва музлатиш асбоб-ускуналари


8418

55.

Электр трансформаторлари


8504

56.

Электр машиналар ва асбоб-ускуналар:

электр дазмол, бошқа маиший электр иситиш приборлари;

телефон аппаратлари ва факсимил алоқа воситалари;

овоз ёзиш ва овоз эшиттириш аппаратлари;

телевизион тасвирни ва овозни ёзиб олиш ва уни кўрсатиш аппаратлари


8516 - 8525, 8527, 8528

57.

Токни улаш, узиш, ҳимоя қилиш ва ўчириш учун ёки электр занжирларга улаш учун электр аппаратлари


8536

58.

Электр аппаратлар учун пультлар, панеллар (шу жумладан, сон билан бошқариладиган), консоллар, столлар, тақсимлагич тахталари ва бошқа асослар


8537

59.

Ҳимояланган симлар


8544

60.

Автомобиллар


8702, 8703, 8704"

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 март, 8-сон, 93-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 2-сон, 11-модда