Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.2003 й. 66-сон "Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2003 й.

N 66



БИРЖА ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси биржа фаолиятини (валюта биржалари фаолияти бундан мустасно) тартибга солувчи ваколатли давлат органи этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси биржа фаолиятини амалга ошираётган ташкилотларни 2003 йил 1 апрелгача мазкур қарор талабларига мувофиқ лицензияласин.

Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 1 апрелгача тегишли лицензия олмаган биржалар амаддаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссия тўғрисидаги низомни ҳамда эксперт комиссиянинг шахсий таркибини тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати тузилмасида ходимларнинг белгиланган сони доирасида ходимларининг чекланган сони 3 нафардан иборат Биржа фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бўлими ташкил этилсин, унга қуйидаги функциялар юклансин:

лицензия талабгорларининг аризаларини қабул қилиш, лицензияларни расмийлаштириш ва бериш, лицензия битимлари тузиш;

биржа фаолияти мониторингини олиб бориш;

биржалар томонидан биржа фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, биржа савдолари қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 3-сон, 25-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 2, 14-модда.