Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 92-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/23-1060-сон, Марказий банк Бошқарувининг 25/6-сон "Республика кўчмас мулк биржаси томонидан ўтказиладиган аукционларда қимматликларни сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги 12.10.2007 й. Қарори (АВ томонидан 20.10.2007 й. 145-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.10.2007 й.

N 145-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.10.2007 й.

N 92

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.10.2007 й.

N 01/23-1060

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.10.2007 й.

N 25/6


ҚАРОРИ



Республика кўчмас мулк биржаси томонидан

ўтказиладиган аукционларда қимматликларни

сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни

ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида


(2007 йил 30 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2005 йил 23 мартдаги 01/06-РБН/01-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика Кўчмас мулк биржасида аукцион савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом" давлат рўйхатига олинганлиги муносабати билан, (2005 йил 9 апрель, рўйхат рақами 1467 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 15-16-сонлар, 117-модда) ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банки томонидан 1995 йил 19 майда 59, 134-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика кўчмас мулк биржаси томонидан ўтказиладиган аукционларда қимматликларни сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом" (1995 йил 26 май, рўйхат рақами 145) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси

    

Д. Мусаев

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 437-модда.