Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2014 й. ПҚ-2146-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2014 й.

N ПҚ-2146



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига вазир ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг бош директори лавозими киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тегишли штатлар жадвали ва харажатлар сметасига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 14 мартдаги

ПҚ-2146-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт

ишлари вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ





Вазирлик Ҳайъати



Вазир



Вазир ёрдамчиси



































































































Вазирнинг маданият ишлари бўйича биринчи ўринбосари


Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори


Вазирнинг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари



Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси

3 нафар


Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

3 нафар
























































Театрлар ва томоша муассасалари ишлари бошқармаси

3 нафар


Маънавий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот-ресурс марказлари бошқармаси

3 нафар


Ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси

3 нафар


Оммавий спортни ривожлантириш ва оммавий спорт тадбирларини ўтказишни ташкил этиш бошқармаси

3 нафар



Таълим муассасалари бошқармаси

3 нафар


Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси

5 нафар




































Кадрлар бошқармаси

3 нафар


















































Олимпия ва спорт захиралари бошқармаси

3 нафар



Давлат санъат ва маданият институти

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

Ўрта-махсус таълим муассасалари

Республика методика ва ахборот маркази





























Марказий бухгалтерия

4 нафар











































































Юрист-маслаҳатчи

1 нафар

"Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Ўзбекцирк" республика бирлашмаси

"Гулистон", "Театр" ва "Мозийдан садо" журналлари таҳририятлари


"Ўзбекмузей" республика жамғармаси

Республика музейлари

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси

Бадиий экспертиза бошқармаси

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси

Республика маданий-маърифий муассасалари


"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси

"Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмаси

Оркестр (симфоник, камерли, халқ асбоблари)

Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси*

Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази


Спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари, федерациялар, ассоциациялар

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

Олимпия захиралари республика мактаблари

Олимпия захиралари коллежлари

Спортнинг сув турларини ривожлантириш республика ихтисослаштирилган маркази

Олимпия шуҳрати музейи

"Спорт" газетаси таҳририяти






















Ишлар бошқармаси

5 нафар



































Ахборот-таҳлил ва матбуот хизмати бошқармаси

3 нафар
















































Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари

"Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази" давлат корхонаси

"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали дирекцияси






























































































              

Жами: бошқарув ходимлари 51 нафар.


*) Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси ва Академик, халқ ва бадиий жамоалари дирекцияси негизида ташкил этилмоқда.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 март, 12-сон, 137-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 3-сон, 71-модда