Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.1992 й. 10-сон "Республика байналмилал маданият маркази тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.1992 й.

N 10



РЕСПУБЛИКА БАЙНАЛМИЛАЛ

МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро маданият маркази Республика байналмилал маданият марказига айлантирилсин. СССР Халқлари дўстлиги музейи тугатилиб, унинг базасида Республика байналмилал маданият марказининг таркибий бўлинмаси сифатида Ўзбекистон Халқлари дўстлиги уйи барпо этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддат ичида Республика байналмилал маданият марказига қуйидагиларни ўтказсин:

миллатлараро маданият маркази ва СССР Халқлари дўстлиги музейи ходимларини сақлаш харажатлари моддалари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

СССР Халқлари дўстлиги музейининг биноси, инвентари, асбоб-ускуналарини ўз балансидан Республика байналмилал маданият маркази балансига.

СССР Халқлари дўстлиги музейидаги музей фонди, ҳамма экспонатлар ва балансдаги ҳамда Республика байналмилал маданият марказига ўтказилмаган бошқа моддий бойликлар белгиланган тартибда республика тасарруфидаги бошқа музейларга ўтказилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика байналмилал маданият марказига бир ярим сменали режим билан ишлайдиган битта енгил автомобилни сақлашга лимит ажратсин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                        И. Жўрабеков