Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.1994 й. 629-сон "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.1994 й.

N 629


ЮНЕСКО ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ КОМИССИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Таълим, фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, маданий ва илмий ахборотларни оммалаштириш ЮНЕСКО доирасида Ўзбекистоннинг маънавий алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, ЮНЕСКО Уставига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси (бундан кейин Миллий комиссия деб аталади) 1-иловага* мувофиқ таркибида ташкил этилсин.


2. Миллий комиссия тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси тасдиқлансин (2 ва 3-иловалар).


3. Миллий комиссиясининг ижро этувчи органи сифатида Миллий комиссия котибияти ташкил этилсин.

Миллий комиссия котибияти ходимларининг чекланган сони 4 нафардан иборат этиб белгилансин, котибиятнинг штатлар жадвали Миллий комиссия раиси томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилсин.


4. Миллий комиссия котибияти Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биносига жойлаштирилсин: Буюк Ипак йўли, 54а-уй.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Миллий комиссия котибиятини маблағ таъминлаш учун республика бюджетидан зарур ажратмаларни назарда тутсин.


6. Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда, Миллий комиссия котибиятининг буюртманомасига биноан, зарур телефон ва телеграф алоқа каналларини ажратсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 декабрдаги

629-сон қарорига

3-ИЛОВА



ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси Миллий комиссиясининг

ТУЗИЛМАСИ


Умумий мажлис

РАИСИ




Раёсат

РАИСИ




Котибият

МАЪСУЛ КОТИБ