Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.1996 й. 407-сон "Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатини ривожлантириш жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.1996 й.

N 407



МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ

МАДАНИЯТИ АССАМБЛЕЯСИ ХАЛҚАРО

ЖАМОАТЧИЛИК ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМFАРМАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎFРИСИДА


Марказий Осиё давлатлари ва халқлари ўртасида маданият, маърифат, тил, илм-фан ва маънавий қадриятларга асосланган ўзаро ҳамкорликнинг тобора ривожланиб бораётгани ҳамда ушбу минтақа зиёлилари ва кенг жамоатчиликнинг мурожаатларини инобатга олиб, халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик ва маънавий бирликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатининг халқларимизнинг муштарак бой анъанавий меросини авайлаб-асрашга, адабиёт, санъат, илм-фан соҳасида эришган ютуқларини дунёга танитиш, бу соҳада янги имкониятларни излаб топиш ва тарғибот ишларини такомиллаштиришга қаратилган фаолият дастури маъқуллансин.


2. Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида унинг Жамғармаси тузилгани ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтгани инобатга олинсин.


3. Жамғарманинг асосий мақсади ва вазифалари:

Ассамблея дастурини амалга оширишга, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга минтақа ва бошқа мамлакатлардаги сармоядорларни жалб қилиш, ўз Низоми доирасида ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий фаолият, тижорат, туризм ва ноширлик ишлари билан шуғулланиш;

Марказий Осиё халқларининг тарихий бирлиги ғоясини улуғлаш, илмий, маданий-маърифий алоқаларини такомиллаштириш, тинчлик ва осойишта ҳаёт йўлида дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш;

буюк аждодларимизнинг асрлар мобайнида яратилган ва ноёб маънавий мулкимизга айланган мероси муштарак миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асраш, бойитиш, мустақиллик манфаатлари йўлида кенг тарғиб қилиш;

ёш авлоднинг муштарак анъаналарга ҳурмат ва садоқат, истиқлол туфайли қайта уйғонган ўзликни англаш, миллий ғурур, меҳр-оқибат, яқин қўшничилик ва биродарлик туйғуларини юрак-юракдан ҳис этиши, минтақада тинчлик ва осойишталик бунёдкорлари, порлоқ истиқбол ижодкорлари бўлиб камол топиши учун саъй-ҳаракат кўрсатиш;

мунтазам равишда маданият, адабиёт, санъат, фольклор, миллий ҳунармандчилик, болалар ижоди каби соҳалар бўйича халқаро фестиваллар, анжуманлар, кўрик-танловлар ўтказиш, Ассамблеянинг турли мукофот ва совринларини жорий этиш, шу орқали ижод аҳли ва зиёлиларни шонли тарихи, бетимсол бугуни, ёрқин келажаги бир бўлган қон-қардош халқларнинг азалий ва абадий ҳамкорлигини улуғловчи бадиий баркамол, юксак инсонпарварлик руҳидаги ўлмас асарлар яратишга илҳомлантиришдан иборат эканлиги эътиборга олинсин.


4. Жамғарманинг таъсисчилари ва ҳомийлари, турли ташкилотлар, корхоналар ва жамоатчиликнинг уни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) Жамғармага Вазирлар Маҳкамаси захирасидан 10 (ўн) миллион сўм маблағ ажратсин.

8 Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К. Тўлаганов) бир ой муддатда Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатининг қароргоҳи ҳамда Жамғарма учун алоҳида бино ажратсин.

9. Оммавий ахборот воситаларига Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов