Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 112-сон, Марказий банк Бошқарувининг 116-В-3-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.10.2004 й. Қарори (АВ томонидан 01.11.2004 й. 612-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.11.2004 й.

N 612-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.10.2004 й.

N 112

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.10.2004 й.

N 116-В-3

        

ҚАРОРИ



Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар

жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2004 йил 11 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясини "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 31-сон, 358-модда) қарорининг 11-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 28 январда тасдиқланган 10-сонли ва 116-В-сонли "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси тўғрисидаги низом" (1999 йил 28 январь, рўйхат рақами 612) нинг бутун матни бўйича "Ўздонмаҳсулот ДАК" сўзлари "Ўздонмаҳсулот АК" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


     

Молия вазири

С. Раҳимов

          

        


Марказий банк

Бошқаруви раиси в.в.б.

       

М. Жумагалдиев

           


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 464-модда.