Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2001 й. 419-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромадларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2001 й.

N 419



ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД

ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ

ЖАМҒАРМАСИ ДАРОМАДЛАРИНИ

ТАҚСИМЛАШ   ВА   УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратиладиган кредит ресурслари бўйича тушадиган даромадларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари, Жамғарма харажатларини маблағ билан таъминлаш учун Молия вазирлиги томонидан Марказий банкдан  жалб этилган кредитлар бўйича ҳисоблаб қўшилган фоизлар бўйича мажбуриятлар бажарилгандан кейин, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 428-66-сон қарорида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 й., N 20, 140-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2001 й., N 10, 56-модда