Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 21-сон, Марказий банкнинг 1/5-сон "Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бўнаклашда "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси" маблағлари ҳисобидан бўнак тўловларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" ва "Топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси маблағлари ҳисобидан якуний ҳисоб-китоб тўловларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорларни бекор қилиш тўғрисида"ги 09.08.2001 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.08.2001 й.

N 21

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

09.08.2001 й.

N 1/5

ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бўнаклашда

“Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ

хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси”

маблағлари ҳисобидан бўнак тўловларини амалга

ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”

ва “Топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун

“Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ

хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси

маблағлари ҳисобидан якуний ҳисоб-китоб тўловларини

амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш

тўғрисида”ги қарорларни бекор қилиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2000 йил 16  октябрдаги 124-сонли “Идоравий меъёрий далолатномаларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 979, 2000 йил 16 октябр) билан тасдиқланган Идоравий меъёрий далолатномаларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг 67-банди, ҳамда Адлия вазирлигининг 2001  йил 20 июлдаги хатига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги муносабати билан қуйидагилар бекор қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил 23 июндаги 69, 14/29-сонли Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бўнаклашда “Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси” маблағлари ҳисобидан бўнак тўловларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори;


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил 23 июндаги 69-1, 14/30-сонли “Топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун “Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси маблағлари ҳисобидан якуний ҳисоб-китоб тўловларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори.



Молия вазири                                                                  М. Нурмуродов



Марказий банк Раиси                                                    Ф. Муллажанов