Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1997 й. 323-сон "1997 йил ҳосилидан олинадиган мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига сотиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1997 й.

N 323




1997 ЙИЛ ҲОСИЛИДАН

ОЛИНАДИГАН МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚАРИСИГА

СОТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Етиштирилган ҳўл меваларни, сабзавотлар, полиз маҳсулотларини, узумни ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни ўз вақтида, бузмасдан ва нобуд қилмасдан сотиш, МДҲ ва Балтика мамлакатлари билан ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадила Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мева-сабзавот маҳсулотларини республика ташқарисига сотишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва оператив масалаларини кўриб чиқиш бўйича республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ("Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси), Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг юклаб жўнатиладиган маҳсулот ҳажмлари бўйича таклифларига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ("Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси), Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларнни республика ташқарисига сотиш юзасидан ўз вақтида ташкилий-оператив тадбирлар кўрилишини таъминласинлар.

Хўл мева-сабзавот ва консерва маҳсулотлари Россия Федерацияси истеъмолчиларига етказиб берилаётган маҳсулотга 1997 йил охиригача пул билан ёки моддий-техника ресурслари билан ҳақ тўлаш тўғрисида вилоятлар маъмуриятларининг кафолат хатлари ёхуд Россия банкларининг кафолат мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда жўнатилсин.

Мана шу мақсадда ҳокимликлар ва кўрсатиб ўтилган идораларнинг рахбарлари ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни етказиб беришга узоқ муддатли асосда шартномалар ва битимлар тузиш, мева-сабзавотга оид маҳсулотлар етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, улгуржи ва майда улгуржи савдо бўйича, шу жумладан, консигнация шартларида, қўшма корхоналар ташкил этиш учун МДҲ ва Балтика мамлакатларига шахсан борсинлар.


4. Белгалансинки, ҳўл мева-сабзавот махсулотлари ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига - МДҲ ва Балтика мамлакатларига чиқариш учун:

юридик ва жисмоний шахслар - бевосита товар ишлаб чиқарувчилар учун - товарнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолларда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан бериладиган рухсатномалар;

тайёрлов-сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун - бевосита товар ишлаб чиқарувчилар билан тузилган шартномалар мавжуд бўлган ҳолларда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг лицензияси асос бўлиб ҳисобланади.


5. Белгилаб қўйилсинки, ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини МДҲ ва Балтика мамлакатларига чиқариш учун бартер шартномалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ва уларнинг назорати остида ишлаб чиқариш мақсадларидаги моддий-техника ресурсларига айирбошлаш учун Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ("Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси), Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази корхоналари ва ташкилотлари томонидан тузилади.

Маҳсулот сотилгандан сўнг контрактларга мувофиқ, истисно тариқасида, лекин 1997 йилнинг 31 декабридан кечиктирмай валюта тушумининг бир қисмини Марказий банкка сотишга рухсат этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ("Ўзулгуржимевасабзавот" компапиясп), Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази корхоналари ва ташкилотлари томонидан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни МДҲ ва Балтика мамлакатларига етказиб беришда маҳсулотлар юклаб жўнатилгандан сўнг кечи билан 60 кундан кейин уларни сотилган деб ҳисобласинлар.


7. Узоқ хориж мамлакатларига экспортга маҳсулот етказиб бериш юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган акциз солиғи тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзлар "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси корхоналари томонидан МДҲ мамлакатларига етказиб бериладиган 3 млн. дал ҳажмдаги вино материалларига, истисно тариқасида, жорий қилинсин.


8. "Ўздавстандрт" маркази, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Давлат солиқ қўмитаси, ваколатли банклар, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси хўл мева-сабзавотларни ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни жўнатувчи турган жойда икки суткадан ортиқ бўлмаган муддатда жўнатиш ҳужжатларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласинлар, бу ишда сансалорликка ва сунъий тўсиқлар пайдо бўлишига йўл қўймасинлар.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси:

хўл мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни темирйўл транспорти билан республика ҳудуди бўйича ташиш учун тарифларни доимийлик асосида 50 фоизга камайтирсин;

юк тақдим этилиши билан олдиндан тўловларсиз ташиш қийматини белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаш тўғрисидаги юк жўнатувчининг кафолати остида ҳаракатдаги составнинг ўз вақтида ажратилишини ва берилишини таъминласин.

Россия Федерацияси Алоқа йўллари вазирлигининг ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни ташиш учун тарифларни 1997 йилнинг 1 декабригача 50 фоизга камайтирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси (Эрметов) "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси (Носиров) ва Ўзбекбирлашув (Бурхонов) билан биргаликда бир ой муддатда "Казахстан темир жўли" республика давлат Корхонаси билан оммавий равишда ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни тайёрлаш ва етказиб бериш мавсумида уларни ташиш тарифларини камайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Х.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 июндаги

323-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш

натижасида олинган маҳсулотларни республикадан

ташқарига чиқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий

масалаларини кўриб чиқувчи комиссия

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Муҳитдинов Л.И.

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Усмонов М.З.

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Муллажонов Ф.М.

-

Марказий банк бошқаруви раиси


Сайфитдинов Ж.Б.

-

"Пахта-банк" бошқаруви раиси


Азимов Р.С.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси


Жуманиёзов М.Ж.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Носиров Б.Н.

-

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси раиси


Бурхонов Ф.

-

Ўзбекбирлашув бошқаруви раиси


Қурбонов Э.

-

"Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси раиси


Жўраев Л.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


Олимбоев С.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Эрметов Н.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


Рўзметов А.Г.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи


Бобомирзаев А.

-

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 июндаги

323-сон қарорига

2-ИЛОВА



Четга олиб чиқиладиган хўл мева-сабзавот ва

консерва маҳсулотлари ҳажми ва вагонларга

эҳтиёж

    

Етказиб

бериш

ҳажми,

минг

тонна


Вагонларга бўлган эҳтиёж


Жами


шу жумладан:


ёпиғи


изотер-

миклиги


"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси


220

7766

4928

2838

Ўзбекбирлашув ("Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси)


60

1800

1308

492

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


20

640

440

200

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази


10

380

310

70

Жами


310

10586

6986

3600