Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 24.05.2011 й. 10-ю-сон "Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2011 й. 1397-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2011 й.

N 1397-1




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

24.05.2011 й.

N 10-ю


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг берилган

радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя

қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 4 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1998 й., 7-сон, 26-модда) ҳамда 2004 йил 7 майдаги 215-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1397, 2004 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 31-сон, 362-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                          Х. Мухитдинов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 267-модда