Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 06.02.2006 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш Қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.02.2006 й. 1547-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.02.2006 й.

N 1547


ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

06.02.2006 й.

N 35


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан

фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 3 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 293-сон, 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш Қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги ЎзПТАнинг 1999 йил 28 июль 278-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (1999 йил 5 июль, 764-сон билан) рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш Қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари М.М. Сангилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги бош директори                                                       А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 59-модда.