Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2001 й. 440-сон "Тошкент телеминорасининг узатувчи радиотелевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2001 й.

N 440



"ТОШКЕНТ ТЕЛЕМИНОРАСИНИНГ

УЗАТУВЧИ РАДИОТЕЛЕВИЗИОН КОМПЛЕКСИНИ

ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурини амалга ошириш, телевизион кўрсатув ва радиоэшиттириш дастурларини тарқатиш сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг "Иточу Корпорейшн" (Япония) корпорацияси билан биргаликда "Тошкент телеминорасининг узатувчи радиотелевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш мақсадида "Ўзимпексалоқа" акциядорлик жамияти томонидан "Иточу Корпорейшн" корпорацияси билан 376355,0 минг Япония йени миқдорида асбоб-анжомларни етказиб бериш, ўрнатиш, созлаш ва узатувчи радиотелевизион комплексни ишга тушириш юзасидан контракт тузилганлиги;

контрактни маблағ билан таъминлаш етказиб берувчи "Иточу Корпорейшн" корпорациясининг қайтариш муддати 5 йил бўлган бевосита кредити ҳисобига амалга оширилиши;

"Ўзимпексалоқа" акциядорлик жамияти "Иточу Корпорейшн" корпорацияси кредити бўйича қарз олувчи этиб, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение маркази кредит бўйича субқарз олувчи ва лойиҳа буюртмачиси этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин

3. Белгилансинки, асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақини ва жалб этилаётган кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни қайтариш иловага* мувофиқ Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази томонидан унинг ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан "Ўзтелерадио" компаниясига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари ҳисобига, кўрсатиб ўтилган харажатлар "Ўзтелерадио" компанияси учун алоқа хизматлари тарифларига киритилмасдан, амалга оширилади.

4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги кўрсатиб ўтилган контрактнинг "Иточу Корпорейшн" корпорацияси томонидан маблағ билан таъминланиши юзасидан белгиланган тартибда кредит битими тузилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири "Ўзимпексалоқа" акциядорлик жамиятининг "Иточу Корпорейшн" корпорацияси олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича кафолатномани Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда имзолашга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатномаси юзасидан "Иточу Корпорейшн" корпорацияси талабларига жавоб берадиган шакл бўйича юридик хулоса берсин.


7. "Тошкент телеминорасининг узатувчи радиотелевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш" лойиҳаси 2001 йилда ва кейинги йилларда хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение маркази томонидан асосий фойдаланувчиларга кўрсатиладиган хизматларга нархларнинг мазкур контракт доирасида жалб этиладиган кредитни қайтариш сўзсиз таъминланишидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилишини назарда тутсинлар.

9. "Ўзимпексалоқа" акциядорлик жамияти кўрсатиб ўтилган контракт доирасида импорт қилинадиган технологик асбоб-анжомлар, моддий ресурслар, ишлар ва хизматлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан истисно тариқасида озод қилинсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.