Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2001 й. 429-сон "Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2001 й.

N 429



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Радиочастота спектри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ва республика радиочастота ресурсидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2002 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилансинки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан, алоқа хизматлари кўрсатиш ҳуқуқисиз ўз эҳтиёжлари учун, шунингдек давлат телерадио дастурлари тарқатилишини таъминловчи операторлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланиш текин амалга оширилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 10, 60-модда.