Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2007 й. 253-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлаш тўғрисида'ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2007 й.

N 253



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ

ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ,

ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ

ФАОЛИЯТДАН     ОЛИНГАН     ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА         ҚАРШИ         КУРАШИШ

ДЕПАРТАМЕНТИДА ЯГОНА АХБОРОТ-КОМПЬЮТЕР

ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ" ЛОЙИҲАСИНИНГ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ҲИСОБ-КИТОБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 июндаги 123-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини мақбуллаштириш ҳисобига бўшаган маблағлар лойиҳани амалга ошириш учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар учун божхона тўловлари тўлашга йўналтирилади.


3. Белгилансинки, доллар курсининг ошиши муносабати билан лойиҳани амалга ошириш юзасидан ажратилган маблағлардан ортиқча қўшимча сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобига қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига ягона ахборот-компьютер тармоғини сақлаш учун фойдаланиш харажатларини тўлашга бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 516-модда.