Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 10.02.2006 й. 42-сон "Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.04.2006 й. 1558-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.04.2006 й.

N 1558


ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

10.02.2006 й.

N 42

БУЙРУҒИ



Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот

ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 14 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги "Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида"ги 256-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш ҳамда ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. "Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом" иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санадан ўн кун ўтганидан кейин кучга киритилсин.



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                                     А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 14-сон, 120-модда.