Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 62-мҳ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 52-сон, Молия вазирлигининг 109-сон "Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.11.2013 й. Қарори (АВ томонидан 26.12.2013 й. 2541-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.12.2013 й.
N 2541
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 28.11.2013 й. N 62-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.11.2013 й. N 52 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.11.2013 й. N 109 |
ҚАРОРИ
Дастурий таъминот воситалари ишлаб
чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сонли "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 508-модда) 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси
|
Х. Мирзахидов |
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Молия вазири |
Р. Азимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 701-модда