Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2001 й. 91-сон "Давлат ҳокимияти органларига маълумотлар узатиш хизматлари харажатларини маблағ билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2001 й.

N 91



ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИГА

МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ХИЗМАТЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғини янада такомиллаштириш, телекоммуникациялар тармоқлари бўйича ахборотлар тезкор айирбошланишини таъминлаш, маълумотларни узатиш идоралараро тармоғи фаолиятини яхшилаш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2001 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати учун маълумотлар узатиш, шу жумладан Интернет орқали узатиш хизматлари улар учун 2001 йилда режада назарда тутилган маблағлар ҳисобига пулли асосда кўрсатилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йилдан бошлаб маълумотлар, шу жумладан Интернет орқали узатиш хизматларига ҳақ тўлаш учун кўрсатиб ўтилган органларга кўрсатилаётган хизматларнинг амалдаги ҳажмига кўра маблағ ажратишни назарда тутсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов