Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 16.07.2013 й. 41-мҳ-сон "Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2013 й.

N 1211-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

16.07.2013 й.

N 41-мҳ


ҚАРОРИ



Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш

учун телекоммуникация тармоқларидан

фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2002 йил 29 декабрдаги 200-сон буйруғи (рўйхат рақами 1211, 2003 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й.,1-2-сон) билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитаси раиси                              Х. Мирзахидов






Қарорга

ИЛОВА



Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш

учун телекоммуникация тармоқларидан

фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 9-банддаги, 4 ва 5-параграфлар номидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 21-бандда:

"д" кичик банддаги "ЎзААА" деган аббревиатура "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"е" кичик банддаги "ЎзАААга" деган аббревиатура "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 22-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"з" кичик банддаги "Давлат алоқа инспекцияси" деган сўзлар "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 26-банддаги "ЎзААА" деган аббревиатура "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 5 август, 31-сон, 419-модда