Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 19.09.2005 й. 226-сон "Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.10.2005 й. 1516-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.10.2005 й.
N 1516
ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
19.09.2005 й.
N 226
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг
давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2005 йил 16 октябрдан кучга киради)
Бутунжаҳон почта конвенцияси, ёзма хат-хабарлар Регламенти, Ўзбекистон Республикаси "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низом"га ва 2004 йил 19 июлдаги "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги 339-сон қарорига мувофиқ шунингдек "Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисидаги низом"ни амалга киритиш, шунингдек почта маркаларининг мавзуга оид режалари номинали, адади, маркаланган почта конвертлари ва карточкаларини, жумладан, уларни оригинал маркалар билан ишлаб чиқаришни, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, почта маркаларига буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш, махсус хотира тамғаларини қўллаш ва муомалага киритишни шакллантиришнинг умумий принципларини аниқлаш мақсадида, БУЮРАМАН:
1. "Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисидаги низом" иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Агентликнинг Почта технологиялари ва хизматлари бўлими (Бажанова) Агентликда тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисидаги низом"ни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
4. Мазкур Низом амалга киритилиши билан Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг 1995 йил 27 декабрдаги 292-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари, радиомаркалар ва махсус почта тамғалари тўғрисидаги низом" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1995 йил 22 декабрь, рўйхат рақами 202).
5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш Агентлик Бош директорининг ўринбосари А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
агентлиги бош директори А. Арипов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 40-сон, 314-модда.