Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг 18.05.2001 й. 160-сон "Ўзбекистон Республикаси маълумотларни узатиш тармоқларининг тармоқлараро бирикмалари тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.05.2001 й. 1037-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.05.2001 й.
N 1037
ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТА ВА
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР
АГЕНТЛИГИНИНГ
18.05.2001 й.
N 160
БУЙРУҒИ
Мазкур Буйруқ рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси маълумотларни
узатиш тармоқларининг тармоқлараро
бирикмалари тўғрисида
Телекоммуникациялар, хусусан, маълумотларни узатиш хизматлари бозорининг ривожланиши, маълумотларни узатиш тармоқлари кўп миқдорда провайдерларининг пайдо бўлиши, тармоқлар ва улар ўзаро алоқасини ташкил этишнинг турли усуллари мавжудлиги ушбу тармоқларни ривожлантириш жараёнларини Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоқлари мажмуининг бир-бири билан боғланган жараёни сифатида тартибга солиш заруратини юзага келтиради.
"Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ
...