Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.1998 й. 385-сон "Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси таркибига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.1998 й.

N 385



АХБОРОТ ФАОЛИЯТИ ВА МАЪЛУМОТЛАР

УЗАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ИДОРАЛАРАРО МУВОФИҚЛАШТИРИШ

КОМИССИЯСИ ТАРКИБИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Усмонов Тимурбек Бекмуродович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан ташкил этилган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси таркибига киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов