Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.1994 й. 124-сон "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.1994 й.

N 124



ЁҚИЛFИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

ТЎFРИСИДА


Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланишнинг, ноқонуний сотиш (бериш)нинг, ўзлаштириб олишнинг ва уларнинг сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом (илова қилинмоқда) тасдиқлансин ва амалга киритилсин.

2. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунлар мажмуасига ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жазо тўғрисидаги қонунлар мажмуасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тайёрласинлар ва 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида тақдим этсинлар.

3. Молия вазирлиги Марказий банкда Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазо сифатида ундириб олинадиган пул маблағларининг бир қисмини ўтказиш учун энергияни тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счёти очилишини таъминласин. Белгилаб қўйилсинки, қайд этиб ўтилган счётнинг пул маблағларидан Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг қарорига мувофиқ фойдаланилади.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Қ. Ҳаққулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 3-сон, 15-модда