Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.1992 й. 474-сон "Энергия ресурсларига нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.1992 й.

N 474



ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИГА НАРХЛАРНИ

ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


МДҲ мамлакатларидан келтирилаётган энергия манбалари нархларининг ошиши, нефть ва газ қазиб олиш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш харажатларининг қимматлашиши муносабати билан ҳамда иссиқлик-энергетика мажмуи тармоқлари ва республика халқ хўжалигининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1992 йил 19 октябрдан бошлаб нефть, табиий ва суюлтирилган газ, газ конденсати, электр, иссиқлик энергияси ва кўмир истеъмолчилари билан ҳисоб-китоблар шартномавий (эркин) нархлар ва тарифлар бўйича амалга оширилади, бюджет, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва аҳоли бундан мустаснодир.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 10 кун муддат ичида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига иссиқлик-энергетика мажмуи тармоқлари бўйича рентабелликнинг чекланган даражалари тўғрисидаги таклифларни киритсин.

5. Вазирликлар, идоралар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар нефть ва нефть маҳсулотлари, кўмир, суюлтирилган газ, табиий газ ва газ кондесати қолдиқларини шартномавий нархлар даражасигача қайта ҳисоблаб чиқишни амалга оширсинлар, қайта баҳолаш маблағларини ўз оборот маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

аҳолига сотиладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг айрим турларига имтиёзли нархлар ва тарифлар белгиланиши муносабати билан Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашувга бериладиган дотацияпар миқдорини бир ҳафта муддат ичида аниқласин;

бир ҳафта муддат ичида ёқилғи ва энергиянинг янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда прейскурантларнинг барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга ўз вақтида етказилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёқилги-энергетика тармоқлари маҳсулотларига шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг шакллантирилиши ва қўлланишининг тўғрилигини доимий назорат қилиб борсинлар.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда улгуржи нархлар ва тарифларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида" 1992 йил 21 январдаги 20-сон қарорига 1-илованинг 1-бандидаги ёқилги-энергетика тармоқлари маҳсулотларига улгуржи нархлар ва тарифлар ўзгаришининг чекланган миқдорларига тегишли қисми, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль бензинини тижорат нархларида сотиш ҳажмларини ўзгартириш тўғрисида" 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарори, "Республика шаҳарларида йўловчилар ташиш тарифлари тўғрисида" 1992 йил 13 июндаги 278-сон қарорининг шаҳар ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш тарифларига тегишли қисми, "Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 1992 йил 4 июлдаги 308-сон қарори, "Аҳолига сотиладиган ёқилги, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар нархлари ва тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида" 1992 йил 14 августдаги 381-сон қарорининг ёқилги-энергетика ресурсларига тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Қ.Ж. Ҳаққулов ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов