Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2003 й. 573-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2003 й.

N 573



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА,


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 26 декабрдаги

573-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорида:


а) 9-бандда "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш", "Ўзнефтгазқурилиш", "Ўзнефтмаҳсулот", "Ўзнефтниқайтаишлаш", "Ўзтрансгаз", "Ўзбурғу-нефтгаз", "Ўзнефтгазишчитаъминот" сўзлари "Ўзгеобурғунефтгазқазиб-чиқариш", "Ўзнефтмаҳсулот", "Ўзтрансгаз" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг иккинчи хат бошида "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" ва "Ўзнефтгазқурилиш" сўзлари "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 11-илованинг "Шўъба акциядорлик жамиятлари" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шўъба акциядорлик жамиятлари:

1. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси;

2. "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси;

3. "Ўзнефтгазмаш" акциядорлик компанияси;

4. "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" сўзи "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" сўзи билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда):


а) 2-илованинг 36 ва 37-бандларида "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" сўзи "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг "Ўзбекнефтгаз" МХК" бўлими 31, 32, 33, 52, 76 ва 77-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-илованинг 4-бандида "Ўзбурғунефтгаз" сўзи "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" сўзи билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 12, 133-модда.