Молия вазирлигининг 26-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 25-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-12-сон "Махсус инвестиция устама ҳақини "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 12.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 12.04.2013 й. 2451-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.04.2013 й.
N 2451
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 12.03.2013 й. N 26 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 12.03.2013 й. N 25 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 12.03.2013 й. N 2013-12 |
ҚАРОРИ
Махсус инвестиция устама ҳақини "Ўзбекнефтгаз"
АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Махсус инвестиция устама ҳақини "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Давлат солиқ қўмитасининг раиси |
Б. Парпиев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 15 апрель, 15-сон, 214-модда