Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2014 й. 70-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Юқори сифатли техник мойлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 15 ноябрдаги 304-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2014 й.

N 70



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚОРИ СИФАТЛИ ТЕХНИК МОЙЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ЗАМОНАВИЙ

КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2011 ЙИЛ 15 НОЯБРДАГИ 304-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Юқори сифатли, рақобатбардошли синтетик, ярим синтетик ва минерал мойлар, антифризларнинг кўплаб турларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек республика ички бозорини кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар билан тўлдириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Юқори сифатли техник мойлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 15 ноябрдаги 304-сон қарори 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "2012 - 2013 йилларда" сўзлари "2012 - 2015 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 март, 13-сон, 144-модда