Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.2003 й. 310-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 9 июлдаги

310-сон қарорига

2-ИЛОВА



Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва

нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш,

қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш

фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ишлар турларини ўз ичига олади.


2. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


3. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


4. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўича хулосалар тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битими тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида "Ўздавнефтгазинспекция" ҳамда давлат бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.

5. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишга лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.

6. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиат томонидан магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғиндан сақлаш ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;

б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;

в) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан тегишли моддий-техника базаси (бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари, технология асбоб-ускуналари, транспорт, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар, норматив-техник ҳужжатлар)дан ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;

г) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.


8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.


9. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган раҳбарларга, ходимларга моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талаблар Комиссия томонидан белгиланади.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


10. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг номери, лицензия бериш тўғрисида фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолдаги ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) лицензияланадиган ишлар турларини бажарадиган мутахассислар тўғрисида маълумотлар (сони, маълумоти, мутахассислиги бўйича иш стажи);

д) техник жиҳатдан жиҳозланганлиги ва лицензияланадиган ишларни бажариш бўйича норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;

е) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ж) Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);

з) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари аҳволининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);

и) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларининг моддий-техник база ва ишларни амалга ошириш технологиясининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси(магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);

к) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин назорати органларининг техник базанинг ёнғиндан сақлаш нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ва ходимларнинг улар бўйича тайёргарлик даражаси тўғрисидаги хулосаси;

л) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг моддий-техник базанинг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти бундан мустасно);

м) лицензияланадиган ишларнинг назоратини ва қабул қилинишини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар.


11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.


13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.

14. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.



IV. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага биноан схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил қилади.


16. Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулоса тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.


17. Ишчи гуруҳ лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


18. Лицензия битими лицензияловчи орган ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.

Лицензияловчи орган томонидан лицензия битимини ишчи гуруҳ раҳбари имзолайди.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


19. Лицензия белгиланган шаклдаги бланкаларда ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


20. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

Давлат божи суммаси давлат бюджетига ўтказилади.


21. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


22. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


23. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

24. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарорнинг тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ

25. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

26. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


27. Ишчи гуруҳ лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш учун ишчи гуруҳ:

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;

Комиссияга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритади.

Давлат назорат органлари, шунингдек давлат ҳокимияти бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида, лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда лицензияловчи органга аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида хабар қилиши шарт.


31. Ишчи гуруҳ лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда "Ўздавнефтгазинспекция" мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Текширишлар натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


32. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.


33. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


34. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.


35. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар:

тўлиқ ва қисқартирилган номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факси рақами, электрон почтаси манзили;

б) лицензияланаётган фаолият тури;

в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

е) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

ж) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси.


36. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.





Низомга

1-ИЛОВА



Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва

нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш,

қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш

фаолиятига тегишли иш турлари

РЎЙХАТИ


Давлат аҳамиятига эга бўлган ишлар:


магистрал газ қувурларини лойиҳалаштириш

нефть қувурларини лойиҳалаштириш

нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш


магистрал газ қувурларини қуриш

нефть қувурларини қуриш

нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш


магистрал газ қувурларидан фойдаланиш

нефть қувурларидан фойдаланиш

нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш


магистрал газ қувурларини таъмирлаш

нефть қувурларини таъмирлаш

нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш





Низомга

2-ИЛОВА



Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва

нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш,

қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш

фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар




Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1- босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

1. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиқҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра





Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ

1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор лойиҳаси протоколи билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда хулоса тайёрлайди.

- иш тартибида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиш кунида;

- ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

- ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида

2- босқич










  


Комиссия

1. Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

- 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

(қайта кўриб чиқишда -Комиссия қарори протоколи лойиҳаси тақдим этилгандан кейин 4 кун мобайнида)

3- босқич

  

  

  

  

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги хабар билан лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади(топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида

Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ

4- босқич



  

  

  

   



Лицензиат

Вазирлар Маҳкамасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб 3 ойдан кечикмай

5- босқич


1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

Лицензия талабгори


- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда

  

Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензиатга лицензияни беради.

1) - лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда;

2) - лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда

6- босқич




7- босқич

Комиссия

раиси



Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

- лицензия расмий-лаштирилгандан кейин бир кун муддатда