Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.1999 й. 212-сон "Болалар учун товарлар ва аёллар гигиенаси ашёларини ишлаб чиқариш ҳамда сотишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.1999 й.

N 212



БОЛАЛАР УЧУН ТОВАРЛАР ВА АЁЛЛАР

ГИГИЕНАСИ АШЁЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ҲАМДА СОТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аёллар манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан 1999 йил учун чора-тадбирлар Давлат дастурига мувофиқ ҳамда болалар учун товарлар ва аёллар гигиенаси ашёларини ишлаб чиқариш ва сотишни рағбатлантириш, шунингдек ушбу товарларнинг чакана нархларини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, ихтисослашган ишлаб чиқариш корхоналари жумласига ишлаб чиқариши ҳажмида болалар учун товарлар ва аёллар гигиенаси ашёлари 60 фоизни ва ундан кўпроқни ташкил қиладиган корхоналар киради.


3. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда болалар учун товарлар ва аёллар гигиенаси ашёлари рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 5, 24-модда.