Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2003 й. ПФ-3226-сон "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.03.2003 й.

N ПФ-3226



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ ЭНГ МУҲИМ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқда ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бошқаришнинг бозор тамойилларига мос келадиган ташкилий тузилмасини татбиқ этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақиллигини кенгайтириш ҳамда уларнинг ишончли ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигида мулкчилик шаклларини ўзгартириш ва ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:

суғорма деҳқончилик ҳамда суғориладиган экин майдонлари чекланганлиги шароитида мулкчиликнинг ижара шакллари ва шартномавий муносабатларга асосланган хўжалик юритиш тизимини ривожлантириш;

қишлоқда асосий ишлаб чиқариш бўғини ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини пухта таъминлашга қаратилган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароит яратиш, тайёрлов, қайта ишлаш корхоналари, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар, молия-банк муассасалари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини ушбу мақсадга бўйсундириш;

хўжалик юритишнинг ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкилий-ҳуқуқий шаклларини сақлаб қолиш, истиқболда асосий қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчи субъект бўлиб қоладиган фермер хўжаликларини ривожлантиришни устувор йўналиш сифатида белгилаш.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:


а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида жорий йилга пахта ва дон етиштириш прогноз кўрсаткичлари республика ва минтақалар даражасида белгиланади;

б) қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари хўжаликларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда ва тузилган, контрактация шартномаларига асосан қишлоқ хўжалик экинларини мустақил равишда жойлаштирадилар;

в) хўжаликлар ўз меҳнати натижаларини, шу жумладан етиштирилган маҳсулотни, ўзларига тегишли мол-мулк, молиявий ва моддий ресурсларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда Фармоннинг мазкур бандидан келиб чиққан ҳолда амалдаги барча низом ва меъёрларни қайта кўриб чиқсин.


3. Ўзбекистсм Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш муносабатларининг асосий шакли сифатида ижара муносабатлари кенг ривожланишини таъминласинлар. Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда 2004 йилдан бошлаб барча ширкат ва фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалик экинзорларидан фойдаланишнинг ижара шаклига ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифлар киритилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари фермер хўжаликлари тузиш ҳамда улар фаолиятини ташкил қилиш жараёнида қуйидаги принципиал қоидаларга амал қилсинлар:

фермер хўжаликлари, қоида тариқасида, тугатиладиган зарар билан ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатлар негизида барпо этилади;

фермер хўжалиги юридик шахс сифатида, асосан хусусий корхона шаклида, кейинчалик улар турли шаклдаги кооперацияларга бирлашиш ҳуқуқи билан барпо қилинади;

ер майдонлари фермерларга танлов асосида эллик йилгача узоқ муддатли асосда, ижара муддати давомида мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан ижарага фойдаланиш учун берилади;

фермер хўжаликларига берилган ер майдонлари ширкат хўжаликларининг балансидан чиқарилади;

фермер хўжаликларини шакллантириш учун ер майдонлари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан белгиланади;

етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда моддий-техника ресурслари ва хизматларни олиш учун шартномаларни фақат фермер хўжаликларининг ўзлари тайёрлов, қайта ишлаш ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари билан тўғридан-тўғри тузадилар;

фермер билан ёлланма ходимлар, шу жумладан оила аъзолари ўртасидаги меҳнат муносабатлари амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаларига асосланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан бирга икки ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

маҳаллий шароитларни, қишлоқ хўжалик ерлари, меҳнат ресурслари мавжудлигини ҳамда ширкатларни қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш истиқболларини чуқур таҳлил этиш асосида вилоят ва туманлар бўйича якин йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси;

2003-2005 йилларда қишлоқда замонавий бозор инфратузилмасини комплекс ривожлантириш Дастури.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда тегишли ташкилотлар билан бирга қуйидагиларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин:

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг вилоят ва туман бўлинмалари тўғрисидаги янги низомлар;

фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкати)нинг янги намунавий уставлари.

Ушбу низомларни тайёрлаш чоғида қишлоқ хўжалик корхоналарининг мустақиллигини кенгайтириш, ҳар бир бошқарув ва хўжалик юритиш субъектининг вазифа ҳамда мажбуриятлари аниқ чегаралаб кўйилиши, ширкат хўжаликларида кадрлар масалаларини ҳал этишнинг демократик шакллари, кишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг жорий фаолиятига маъмурий аралашувга барҳам бериш кўзда тутилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартномаларни қайта ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда янги намунавий шартномаларни белгиланган тартибда тасдиқласин.

Мазкур шартномаларда куйидагилар кўзда тутилсин:

асосий қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчининг тайёрлов, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ишлаб чиқариш муносабатларида устивор мавқеи;

томонларнинг ҳукуқ ва ўзаро мажбуриятларини аниқ белгилаш;

маҳсулот етказиб бериш, ишлар бажариш, хизмат кўрсатиш ҳамда шартномалар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг тартиби ва аниқ муддатларини белгилаш;

шартномавий муносабатлар мазмуни ва мохиятини бош вазифа - асосий маҳсулот ҳисобланган пахта толаси, дон ва бошқа маҳсулотларни энг кам сарф-харажат билин етиштириш вазифасига эришишга бўйсундириш;

шартнома мажбуриятларини ижроси учун томонларнинг жавобгарлигини аниқ белгилаб қўйиш.

Мазкур шартномалар агротехника тадбирлари амалга оширила бошлашидан кечи билан 1 ой олдин тузилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

қишлоқ хўжалигида шартномалар тузиш ва уларни бажариш чоғида белгиланган норма ҳамда талабларга хўжалик юритувчи субъектларнинг риоя этишлари устидан мунтазам назорат ўрнатсин;

бир ой муддатда, Олий суд ва Олий хўжалик суди билан биргаликда республика минтақаларида қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг шартномавий ўзаро муносабатлардан келиб чиқадиган манфаатлари ишончли ҳимоя этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий институтларнинг ривожланган тизимини шакллантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини баҳолашда статистик ва молиявий кўрсаткичларнинг амалдаги тизимини ўргансинлар ҳамда ана шу асосда уларни тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсинлар ва бунда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ уларни қисқартириш хамда ягона ҳисобот тизимини яратишни кўзда тутсинлар.

Айни чоғда вазирликлар ва идоралар томонидан барча бошқарув поғоналарида қўшимча ҳисобот шакллари жорий этилишига йўл қўйилмасин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сўв хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслахатчиси И.Ҳ Жўрабеков, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарларя Р.С. Азимов ва Н.С Юсупов зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекситон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 46-модда