Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.1998 й. ПФ-1978-сон "1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.1998 й.

N ПФ-1978



1998-2000 ЙИЛЛАРДАГИ ДАВРДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Аграр соҳадаги иқтисодий ислоҳотлар жараёнини чуқурлаштиришни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)ни шакллантириш, мулкий пайлар ва оилавий пудрат тизимини жорий этиш асосида қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, селекция ва уруғчиликни яхшилаш, рақобатбардош қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:


1. 1998-2000 йиллардаги даврда Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури маъқуллансин.


2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид ушбу Дастурнинг бажарилишинн назорат қилувчи Республика комиссияси тузилсин.

Республика комиссияси ҳар чоракда Дастур қандай бажарилаётганлиги якунларини чиқариб, унинг натижалари тўғрисида республика ҳукуматига маълум қилиб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир хафта муддатда ушбу Дастурни амалга ошириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида худудлар бўйича Дастур қоидаларини амалга оширишга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


5. 1998-2000 йиллардаги даврда Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури бажарилишини таъминлаш учун вазирликлар ва идораларнинг рахбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва вилоятларнинг ҳокимлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.


6. Дастурнинг бажарилиши ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида муҳокама қилиб борилсин.


7. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов