Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 9-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-3-сон "Эркин алмаштириладиган валютани харид қилиш учун йиғимни тўлаш тартибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида"ги 08.01.2001 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2001 й. 594-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2001 й.

N 594-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2001 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.01.2001 й.

N 2001-3


ҚАРОРИ



Эркин алмаштириладиган валютани харид қилиш

учун йиғимни тўлаш тартибига ўзгаришлар

киритиш тўғрисида


(2001 йил 20 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг истиқболлари тўғрисида"ги 2000 йил 26 декабрдаги 500-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2000 йил 24 июндаги 242-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 8 январда 27 ва 99-02-сон билан тасдиқланган (рўйх. 1997й.29.12 594-сон) Эркин алмаштириладиган валютани харид қилиш учун йиғимни тўлаш тартибига иловага мувофиқ ўзгаришлар киритилсин.






Қарорга

ИЛОВА



Эркин алмаштириладиган валютани харид қилиш

учун йиғимни тўлаш тартибига киритиладиган

ЎЗГАРИШЛАР


1. 1.1.-бандда "ва жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 2.1.-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хорижий валютани харид қилиш бўйича қуйидаги операциялардан йиғим ундирилмайди:

бюджет маблағлари ҳисобидан;

биржадан ташқари валюта курси бўйича;

жисмоний шахслардан алмаштириш пунктларида.

3. 4.1.-бандда "шунингдек валюта алмаштириш пунктлари" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. 4.3.-банд чиқариб ташлансин.

5. 6.2.-бандда "ва жисмоний" сўзлари ва "2" рақами чиқариб ташлансин.

6. 6.5.-банд чиқариб ташлансин.

7. 2 ва 4-иловалар бекор қилинган деб ҳисоблансин.



“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кумиталари ва идораларининг меъёрий хужжатлари”, 1-сон 2001 й.