Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи ишлар вазирининг 09.08.2011 й. 989-сон "Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.09.2011 й. 2264-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.09.2011 й.

N 2264




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

09.08.2011 й.

N 989


БУЙРУҒИ



Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари

курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 24 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 й., 3-сон, 16-модда) қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                Э. Ғаниев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 385-модда