Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.1991 й. ПФ-278-сон "Давлат божи тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.10.1991 й.

N ПФ-278

ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судлари ҳақида қонун қабул қилингунга қадар қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

1. Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судларида кўриб чиқиладиган ишлар бўйича Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромади ҳисобига тўланади ёки ундириб олинади.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди ушбу Фармонни мустақил республикалар (давлат) нинг тегишли ҳакамлик органларига маълум қилсин.


3. Ушбу Фармон 1991 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 12-сон, 284-модда