Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.1991 й. 98-сон "ССЖИ Вазирлар Кенгашининг "Чет элга хизмат сафарига юбориладиган ходимлар учун жўнаб кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш тартиби" ҳақида 1991 йил 2 январдаги 7-сон қарори"

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.1991 й.

N 98



ССЖИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ

"ЧЕТ ЭЛГА ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛАДИГАН

ХОДИМЛАР УЧУН ЖЎНАБ КЕТИШ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ" ҲАҚИДА 1991 ЙИЛ 2 ЯНВАРДАГИ

7-СОН ҚАРОРИ


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЎзССЖ Ташқи ишлар вазирлиги ва ЎзССЖ Молия вазирлигининг чет элга хизмат сафарига юборилаётган ходимлар учун жўнаб кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш хизматлари ва хизматларнинг бошқа шакллари ҳақини тўлашнинг ягона тарифини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин.

ЎзССЖ Молия вазирлиги бир ой муддат ичида мавжуд халқаро амалиётни ва паспорт-рухсатнома бериш ишларининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, хизматлар ҳақини тўлашнинг ягона тарифини тасдиқласин.

ЎзССЖ Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик хизмати мазкур тариф бўйича ишлашга ўтказилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ЎзССЖ Ташқи ишлар вазирлиги томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг барча турлари учун келиб тушадиган маблағлардан (давлат божидан ташқари), уларга ЎзССЖ Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифларга мувофиқ, ЎзССЖ Ташқи ишлар вазирлиги моддий-техник базани ривожлантиришга, асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва идора ашёлари сотиб олиш, жорий ва капитал ремонт қилиш, шунингдек, консуллик хизматини мустаҳкамлаш учун фойдаланади.


3. Бюджет ташкилотлари ушбу ташкилотларнинг чет элга хизмат сафарига юборилаётган ходимлари учун жўнаш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизматларнинг ҳақини тўлашдан озод қилинсин.

ЎзССЖ Ташқи ишлар вазирлигига, узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, ходимларини чет элга хизмат сафарига юбораётган бошқа ташкилотларни бундай хизматларнинг ҳақини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи берилсин.



Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти                                       Ш. Мирсаидов