Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 08.10.2015 й. 38-сон “Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 03.11.2015 й. 2399-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.11.2015 й.

N 2399-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

08.10.2015 й.

N 38


БУЙРУҒИ



Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари

бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 282-сон буйруғи (рўйхат рақами 2399, 2012 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 518-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              А. Алимов






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари

бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тиббиёт муассасаларида нефрология ихтисослигида гемодиализ муолажаси амалга оширилиши мумкин.".


2. 7-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фақат давлат муассасалари томонидан амалга оширилиши белгиланган тиббий экспертизаларни, шу жумладан тиббий-меҳнат, ҳарбий-тиббий, суд-тиббиёт, суд-психиатрия, санитария-гигиена экспертизаларини ўтказиш;".


3. Илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"кератопластика.".


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 567-модда