Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Маданият ва спорт ишлари вазирининг 19.10.2015 й. 18-сон "Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.10.2015 й. 2592-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.10.2015 й.

N 2592-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

19.10.2015 й.

N 18


БУЙРУҒИ



"Спорт тури бўйича спортчи, тренер

ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака

талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 26 майдаги 1-сонли "Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2592, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 280-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        Б. Ахмедов






Буйруққа

ИЛОВА



"Спорт тури бўйича спортчи, тренер

ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака

талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "ҳакам" деган сўз "спорт ҳаками" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) номи, муқаддима ва 2-банддаги "ҳакам" деган сўз "спорт ҳаками" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур малака талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

спортчи - танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;

тренер - тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;

спорт ҳаками - спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс.";


в) 3 - 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Спорт тури бўйича спортчи (терма жамоа аъзоси бўлган спортчи ва спортчи-инструктор), тренер (тренер-ўқитувчи, тренер-инструктор, терма жамоа тренери, терма жамоа катта тренери, терма жамоа бош тренери) ва спорт ҳаками (мусобақа бош котиби ва унинг ўринбосари, мусобақа бош спорт ҳаками ва унинг ўринбосари) ҳамда ушбу лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар қуйидагиларни билиши керак:

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳужжатларни;

жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини;

спорт машғулоти ва фаолияти услубиётини;

педагогика, психология, спорт тиббиёти, меҳнатни муҳофаза қилиш, тегишли санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.

4. Спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси аъзоси бўладиган спортчи ва спортчи-инструктор:

катталар - "Спорт усталигига номзод" тоифаси ёки "Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси" ёхуд "Ўзбекистон спорт устаси" спорт унвонига;

ёшлар - камида биринчи спорт разрядига;

ўсмирлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўсмирлари ҳам) - камида ўсмирлар учун биринчи спорт разрядига эга бўлиши лозим.

5. Спорт тури бўйича спортчига, паралимпия ҳамда сурдлимпия спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчиларига малака талаблари қўйилмайди.";


г) 6 ва 7-бандлардаги "Олий тоифали тренер-ўқитувчи" деган сўзлар "Олий тоифали тренер" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 8-банддаги "Биринчи тоифали тренер-ўқитувчи" деган сўзлар "Биринчи тоифали тренер" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 4-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-боб. Спорт тури бўйича спорт ҳаками касбига

қўйиладиган малака талаблари


11. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош спорт ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

"Халқаро тоифали спорт ҳаками" ёки "Миллий тоифали спорт ҳаками" ёхуд "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлиши;

камида 5 та мусобақада спорт ҳаками сифатида иштирок этган бўлиши.

12. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош спорт ҳаками ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

"Халқаро тоифали спорт ҳаками" ёки "Миллий тоифали спорт ҳаками" ёхуд "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлиши;

камида 5 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.

13. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котибига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

"Халқаро тоифали спорт ҳаками" ёки "Миллий тоифали спорт ҳаками" ёхуд "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлиши;

камида 3 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.

14. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котиби ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

"Халқаро тоифали спорт ҳаками" ёки "Миллий тоифали спорт ҳаками" ёхуд "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлиши;

камида 2 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.

15. Қуйидагилар спорт тури бўйича спорт ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2324, 2012 йил 6 февраль) мувофиқ спорт турлари бўйича спорт ҳакамларига бериладиган малака тоифаларидан бирига эга бўлиши лозим.

16. Спорт тури бўйича спорт ҳаками лавозимига тавсия этилаётган номзодларга иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 552-модда