Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2014 й. 347-сон “Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2014 й.

N 347




ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 22 декабрь, 51-сон, 609-модда