Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.1996 й. 324-сон "Дам олиш ва спортни ривожлантириш ҳалкаро корпорацияси" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.1996 й.

N 324



"ДАМ ОЛИШ ВА СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАЛКАРО КОРПОРАЦИЯСИ" ЎЗБЕКИСТОН-

АМЕРИКА ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни жалб этиш, Ўзбекистон Республикасида туризм, маданий дам олиш ва спортни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳap ҳокимлигининг устав сармояси 2 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган, Тошкент шаҳридаги Роҳат кўлида ҳалқаро андозадаги гольф-клубни қуриш ва кейинчалик фойдаланиш учун "Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

қўшма корхонани, устав сармоясидаги улуш тегишли равишда 20 ва 80 фоиз миқдорида тақсимланган ҳолда, Ўзбекистон томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Америка томонидан "Олден Стар Инк" компанияси таъсис этадилар;

"Олден Стар Инк" компаниясининг инвестицияси 6,5 млн АҚШ долларини ташкил этади;

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қўшма корхона устав сармоясига улуши ердан фойдаланиш ҳуқуқи, мавжуд муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, ўтиш йўллари сифатида қўшилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қўшма корхонани белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Тошкент шаҳрининг Роҳат кўлидаги халқаро андозадаги гольф-клубни ташкил этишга дойир лойиҳани Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Р.Р. Юнусов ва С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов