Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 02-сон, Марказий банк Бошқарувининг 285-В-1-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 08-сон "Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 20.01.2015 й. Қарори (АВ томонидан 21.01.2015 й. 1657-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2015 й.

N 1657-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.01.2015 й.

N 02


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.01.2015 й.

N 285-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.01.2015 й.

N 08


ҚАРОРИ



"Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар

учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул

мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 октябрдаги ПФ-4665-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тўғрисида" 2006 йил 20 декабрдаги ПФ-3832-сонли Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2007 йил 5 январдаги 2, 285-В, 01-10-14-сонли "Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1657, 2007 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 - 6-сон, 59-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири



Р. Азимов

Марказий банк раиси



Ф. Муллажонов

Маданият ва спорт ишлари вазири в.в.б.

Б. Ахмедов

     





Қарорга

ИЛОВА



"Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар

учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул

мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган қўшимчалар


1. Қарорнинг номи, муқаддимаси ва 1-банди "Осиё" деган сўздан кейин "ва Паросиё" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Низомнинг номи, муқаддимаси, 1-банди биринчи хатбоши, 2, 6 ва 7-бандлари "Осиё" деган сўздан кейин "ва Паросиё" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 26 январь, 3-сон, 39-модда