Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2014 й. ПФ-4665-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тўғрисида" 2006 йил 20 декабрдаги ПФ-3832-сонли Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.10.2014 й.

N ПФ-4665



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ

ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА"

2006 ЙИЛ 20 ДЕКАБРДАГИ ПФ-3832-СОНЛИ ФАРМОНИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистонда паралимпия спортини янада ривожлантириш, Паросиё ўйинларининг ғолиблари ва совриндорларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тўғрисида" 2006 йил 20 декабрдаги ПФ-3832-сонли Фармонининг номланишида, кириш қисмида ва 1-бандида "Осиё" сўзларидан кейин "ва Паросиё" сўзлари қўшиб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 ноябрь, 44-сон, 533-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 10-сон, 282-модда