Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1992 й. 247-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.1992 й.

N 247




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 26 майдаги

247-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон мактаб ўқувчиларининг "Ёш куч" Кўнгилли спорт жамияти Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1977 йил 14 июлдаги 463-сон қарори.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг "Ўзбекистон ССР "Пахтакор" кўнгилли қишлоқ спорт жамиятини Бутуниттифоқ Касаба союзи - кооператив "Урожай" кўнгилли спорт жамиятининг Ўзбекистон республика "Пахтакор" ташкилотига айлантириш тўғрисида" 1982 йил 15 декабрдаги 797-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й. 12-сон, 42-модда).


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон мактаб ўқувчиларининг "Ёш куч" Кўнгилли спорт жамияти Уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1986 йил 10 сентябрдаги 448-сон қарори.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Созети, Узсовпроф ва Ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитетининг "Республикада футбол, спортнинг бошқа ўйин турларини бошқаришни СССР Министрлар Совети, ВЦСПС ва ВЛКСМ Марказий Комитетининг 1988 йил 2 августдаги 945-сон қарорига мувофиқ янада такомиллаштириш тўғрисида" 1988 йил 18 октябрдаги 370-сон қарори 2-бандининг тўртинчи, олтинчи хат бошлари.