Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2012 й. 173-сон "Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомни ҳамда Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2012 й.

N 173



СПОРТ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА

СПОРТ ВА ОММАВИЙ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ТАДБИРЛАРИНИНГ КАЛЕНДАРЬ РЕЖАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида" 2009 йил 5 январдаги ПҚ-1029-сон қарорини бажариш юзасидан, спорт терма жамоаларини ташкил этиш ва спорт тадбирларини ўтказиш режасини шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 267-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 44-модда