Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2005 й. 180-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2005 й.

N 180


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонини бажариш юзасидан ва чет эллик инвесторларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, чет эллик инвесторга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) берилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида мажбурий тартибда инвестиция шартномаси тузилади ва шартнома кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 232-модда.